САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилишида иштирок этмоқда.
Иштирокчилар сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги олти томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Россия-Марказий Осиё” биринчи саммити қарорларига мувофиқ уни самарали амалга ошириш механизмларини муҳокама этишади.