ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ҳар бир референдум участкаси Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясинининг мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон референдумида овоз бериш бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси ва тавсифи тасдиқланди.
Қайд этилишича, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар референдум бюллетенида ўз хоҳиш иродасини мустақил ифода эта олишлари учун ҳар бир референдум участкаси трафарет билан таъминланиши белгиланди.
Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш орқали референдум ташвиқотини олиб боришда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олиш таъкидлаб ўтилди.
Имконияти чекланган овоз берувчи фуқаролар референдум участкаларида референдумга оид маълумотлар, плакатлар билан танишиши ҳамда ўзлари лозим деб топган вариант учун эркин, тўсиқларсиз ва яширин овоз бериши учун шароит яратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янгиланган Ўзбекистон Конституциясини қабул қилиш бўйича 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми бюллетени кўриниши маълум бўлган эди. Референдум бюллетларини референдум ўтказувчи участкаларга 17 апрелгача овоз берувчилар умумий сонининг 5 фоиз миқдорида, 27 апрелгача эса 95,5 фоиз миқдорида еказиб берилади.