Самарқанд — 2023

Ўзбекистон ва Россия доимо стратегик шерик бўлиб қолади — Саидов

Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ҳамда стратегик шерик бўлиб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Самарқандда бўлиб ўтаётган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Саидов Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ва стратегик шерик бўлиб қолади. Ўзбекистон-Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик кейинги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди”, - дейди у.

Унинг сўзларига кўра, кўп сонли таҳдид ва махфий чақириқларнинг кучайиши шароитида Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги ўзаро англашув мулоқоти алоҳида аҳамиятга эга.

“Россия минтақамиз мамлакатлари учун энг яқин дўст, ҳамкор ва иттифоқчи ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришга эришдик”, - дея қўшимча қилди вазир.

Самарқандда 14 апрель куни Россия ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этмоқда.
Учрашувда иштирокчилар сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги олти томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қиладилар.