Москвада мигрантларни қизамиққа қарши эмлаш бошланди

Москвада қизамиққа қарши жамоат иммунитети яратиш мақсадида олдин эмланмаган аҳоли гуруҳлари ушбу касалликка қарши эмаланади.
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 апр – Sputnik. Москва ҳукумати мигрантларни қизамиқга қарши бепул эмлашни бошлади, деб хабар қилмоқда “РИА Новости” Москва соғлиқни сақлаш департаментига таяниб.
"Бундан ташқари, "Роспотребнадзор" номидан 3 апрелдан бошлаб Москвада турли сабаблар (вақтинчалик тиббий имтиёз, декрет ва бошқа сабаблар) туфайли олдин эмлаш джастуридан четлатилган фуқкаролар гуруҳлари ҳам профилактик эмлаш доирасида қизамиқга қарши эмланади. Ушбу чоралар пойтахтда аҳоли ва хорижликлар орасида жамоа иммунитетини шакллантиришга қаратилган”, — дейилади расмий хабарда.
Қизамиқ вируси ҳаво томчилари орқали юқади. Касал одам билан алоқада бўлганда инфекция 100% эҳтимоллик билан соғлом кишига юқади. Касаллик оғир шаклларда давом этиши ва менингит, энцефалит, отит, пневмония каби асоратларга олиб келиши хавфи бор.
"Қизамиқнинг биринчи аломатлари кўпинча коронавирус белгиларига ўхшайди. Қизамиқдан ҳимояланишнинг ягона ишончли усули бу эмлашдир", деб таъкидлади эпидемиология бўлими.
Шифокорларнинг фикрига кўра, Москвада эмлаш пайтида мутахассислар заифлаштилган вирусдан тайёрланган вакцинани қўллашади, бу эса организмга узоқ муддатли иммунитетни шакллантиришга ёрдам беради. Препарат касаллик ва унинг асоратларини келтириб чиқармайди.
Катталар бириктирилган жойдаги оддий клиникада, болалар учун эса - клиникаларда ва ўқиш жойида бепул эмланиши мумкин.
Аввалроқ Москвада Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети талабаси қизамиқ билан касаллангани туфайли университет режадан ташқари таътилга чиқарилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.