САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 12 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
Самарқандда жума куни МДҲ вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
“Тор доирада МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисини 2023 йил 12 октябрда Бишкек шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — деди Лебедев вазирлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
Бугун Самарқанддаги Конгресс-холлда МДҲ вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирок этди.