ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Латвияда Sputnik ва Baltnews агентликлари билан ҳамкорлик қилган 14 нафар русийзабон журналистларга қарши суд бўлиб ўтмоқда. Уларни “Евроиттифоқ санкцияларини ғаразли мақсадларда бузганликда” айблашмоқда.
Sputnik ва Baltnews билан ҳамкорлик қилган 14 журналист масаласи бўйича ўтказилган суд жараёнининг иккинчи куни якунланди.
“Агар бугун биз қамалсак, эртага сиз қамаласиз, кейин эса Латвия аҳолисининг ҳар бири қамалади”, - дейди журналист Владимир Дорофеев
Қайд этилишича, журналистларнинг “жинояти” фақат “нотўғри” иш берувчига ишлаганлигидир.