Самарқанд — 2023

Ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бораётгани жуда муҳим — Лавров

Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзга чиқди.
Sputnik
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг миллий манфаатлари мос келади ва биринчи навбатда минтақанинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтаётган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нутқ сўзлади.

“Жиддий геосиёсий вазиятга қарамай, ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бораётгани мен учун жуда муҳим. Миллий манфаатларимиз, биринчи навбатда, Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишидан манфаатдорлик билан мос келишини барчамиз яхши тушунамиз”, - деди Лавров.

Самарқандда Россия ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этмоқда.
Учрашувда иштирокчилар сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги олти томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қиладилар.