Самарқанд — 2023

АҚШнинг МДҲдаги ҳарбий-биологик фаоллиги хавфсизликка таҳдид солмоқда — Лавров

Сергей Лавров аҳоли саломатлиги ва табиатга таҳдидлар ҳақида гапирди.
Sputnik
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. АҚШнинг МДҲдаги ҳарбий-биологик фаоллиги хавфсизликка таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг МДҲ давлатлари маконидаги ҳарбий-биологик фаолияти биологик хавфсизликка, яъни аҳоли ва табиат саломатлигига бевосита таҳдид солади.
Бунда МДҲ мамлакатлари хавфсизлигига таҳдидларни зарарсизлантириш бўйича ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга.

“Булар терроризм таҳдидлари ва бизнинг маконимиздаги АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан олиб борилаётган биологик ҳарбий ҳаракатлар натижасида вужудга келадиган ва биологик хавфсизлик нуқтаи назаридан ўта хавфли ҳодисаларни келтириб чиқарадиган таҳдидлардир. Бу эса аҳоли саломатлигига, табиатга тўғридан-тўғри таҳдиддир”, — деди Лавров.

Володин: АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолияти бутун инсониятга таҳдид солади