Келажак шаҳри: Янги Тошкент қандай бўлади

Янги Тошкент шаҳрида инфратузилма, турмуш ва экология мутаносиб бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади.
Sputnik
Апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди. Давлат раҳбари 18 март куни Янги Тошкент шаҳри лойиҳасига тамал тоши қўйган эди.
Янги Тошкентни администрация, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият каби 5 та негиз асосида қуриш мўлжалланмоқда. Бунда замонавий урбанизация ёндашувлари, “ақлли” технологиялар қўлланилади. Масалан, экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади.
Янги Тошкент чинакам экологик шаҳар бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади.
Янги Тошкент қандай бўлади, қандай йирик ишларни амалга ошириш мўлжалланмоқда - батафсил Sputnik видеосида.