ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Кенг жамоатчиликка референдумга оид барча маълумотларни етказиш мақсадида “Референдум-2023” Telegram-боти ишга туширилди.
У Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан яратилди. Ботда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, референдумга оид барча маълумотлар жой олган.
Референдум
© Центра анализа демократических процессов
Бот орқали янги Конституция матни, ундаги моддаларнинг мазмун-моҳияти билан ҳам танишиш мумкин.
Ботда шунингдек, “Референдум учун расм яратиш ва дўстлар билан улашиш” ва "референдум учун стикерлар" функцияси ҳам бор.
Референдум
© Центра анализа демократических процессов
Telegram-бот манзили: @REFERENDUM2023uzBot