Самарқанд — 2023

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Самарқандга келди

14 апрель куни Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Sputnik
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Самарқандга келди.
14 апрель куни Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Учрашувга Қирғизистон раислик қилади.
Кун тартибида долзарб халқаро муаммолар, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси масалалари бор.
Шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.