Ҳукмдорларга муносиб мато: машҳур хонатлас Ўзбекистонда қандай яратилади — видео

Ушбу ипак мато бутун дунёда машҳур. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда хон-атлас 4 минг йилдан ортиқ бўлган технология асосида ишлаб чиқарилмоқда.
Sputnik
Ўзбек хонатласи бутун дунёга машҳур. Ушбу матони ишлаб чиқариш технологияси 4 минг йилдан ортиқ вақтдан бери маълум.
Марғилон шаҳрида тўлиқ қўлда ишлаб чиқариш анъаналарини сақлаб қолган “Ёдгорлик” ипак фабрикаси фаолият юритмоқда.
Бу ерда табиий бўёқлар билан бўялган энг яхши хонатлас ва адраслар тўқилади.
Марғилонлик усталарнинг матоларини олиш учун дунёнинг турли бурчакларидан харидорлар келади. Тўқилган ипак гиламнинг квадрат метри 2 минг доллардан ошади.
Машҳур матони яратиш жараёни, анъаналари ва сирлари ҳақида батафсил Sputnik видеосидан билиб олинг.