ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Хитой яна бир бор АҚШни бошқа мамлакатлардаги ҳарбий-биологик фаолиятига ойдинлик киритишга чақиради. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Ван Вэньбинь маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Россия Федерация Кенгаши чоршанба кунги йиғилишда АҚШнинг Украинадаги биологик лабораториялари фаолиятини текшириш бўйича парламент комиссиясининг ҳисоботини бир овоздан маъқуллаган эди, ҳужжат аллақачон Давлат думаси томонидан қўллаб-қувватланган.
Комиссия ўз ишини бир йил аввал бошлаган, 22 март куни якуний ҳисобот тасдиқланган.
"Биз яна бир бор Қўшма Штатлар ўзининг халқаро мажбуриятларини содиқлик билан бажаришини, ўзининг мамлакат ичидаги ва хориждаги барча ҳарбий-биологик фаолияти юзасидан атрофлича тушунтириш беришини талаб қиламиз”, - деди дипломат.
Комиссия ҳамраиси, Федерация кенгаши вице-спикери Константин Косачёвнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украинада АҚШнинг камида 30 та биологик лабораторияси сақланиб қолган.
Сенаторнинг қайд этишича, бундай тадқиқотларнинг асосий буюртмачиси аслида Пентагон бўлиб, бу биоривожланишнинг ҳарбий хусусиятидан далолат бериши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Украинада АҚШ биологик лабораторияларининг жойлаштирилиши америкаликларнинг ўз ҳарбий кучларини Россияга қарши қўллаш бўйича эҳтимолий режаларидан дарак беради.