Россия Мудофаа вазирлиги Украинада топилган хавфли касалликлар патогенларини ўрганади

Украинанинг тўртта лабораториясида аниқланган хавфли касалликлар, жумладан, куйдирги ва вабонинг турли 240 та патогенлари тадқиқ қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг тўртта лабораториясида аниқланган хавфли касалликлар, жумладан, куйдирги ва вабонинг турли 240 та патогенларини ўрганади. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи Игорь Кириллов Федерация Кенгашининг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Биз ҳақиқатдан тўртта лабораторияда ишладик. Биз аниқлаган лабораторияларда қарийб 240 тача касал туғдирувчи турли модда топилди. Биз уларни ўрганяпмиз ва ўрганишда давом этамиз. Уларнинг катта қисми куйдирги, вабо касалликларига тааллуқли”, - деди Кириллов.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бундай касалликларга қарши вакцинаси ва дори воситалари мавжуд.
“Биз бу йўналишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Роспотребнадзор билан биргаликда ҳамкорлик қиляпмиз”, - деди Россия РКБҲ бошлиғи.

Мавзуга оид:

АҚШ ўз тадқиқотлари учун украиналикларнинг бионамуналарини йиғмоқда
АҚШ Украинадаги биолабораториялари ҳақида нимани яширмоқда
ОАВ: Қўшма Штатлар украиналиклардан тажриба “қуёнчаси” сифатида фойдаланмоқда
Россия Украинадаги АҚШ ҳарбий-биологик лойиҳаларини тўхтатишнинг уддасидан чиқди
Пентагон биолойиҳаларни Украинадан Марказий Осиё ва Шарқий Европага кўчиряпти
Россия АҚШ ва Украинанинг биоқурол қисмлари билан иши далилларини тақдим этди