Тошкентда жаз юлдузлари концерт беради — дастур ва манзил

Фестиваль доирасида 22 та концерт бўлиб ўтади ва уларнинг бир нечтасидан бепул баҳраманд бўлиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкентда 25 апрель кунидан VII Халқаро жаз фестивали ўз ишини бошлайди. Унда дунёга машҳур жаз юлдузлари концерт беради. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Фестиваль доирасида 22 та концерт бўлиб ўтади ва уларнинг бир нечтасидан бепул баҳраманд бўлиш мумкин.
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи саҳнасида жаз юлдузлари ҳисобланмиш Gregori Porter, Take 6, El Di Miola, Игорь Бутман ва унинг Москва жаз оркестри чиқиш қилади.
Халқаро амжуманлар саройи биноси ён бағридаги очиқ майдонда De-Phazz, Gi Manukyan, Toni Momrella, Adam Ben Ezra каби таниқли ижрочиларнинг бепул концертлари ташкил этилади.
Фестиваль 14 майга қадар давом этади.
Расписание концертов VII Международного фестиваля джаза