Референдум — 2023

Референдум куни айрим участкаларда биометрик идентификация қурилмаларидан фойдаланилади

30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ҳам сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Айрим референдум участкаларида синов тариқасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинди.
30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ҳам сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланилади. Референдумда овоз берувчилар рўйхати Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) асосида шакиллантирилади.
Овоз беришга келган фуқаролар тизим орқали иденфикация қилинади. Бунда овоз берувчи фуқаро участкага келгач, биометрик иденфикациядан ўтади.
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, бу борада кўплаб хорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилди. Дунёда қандайдир ёндашув ёки рецепт йўқ. Ҳар бир давлат ўз йўналишини танлаган.
Бу ерда асосий битта талаб бор. Бунда овоз бериш принциплари бузилмаслиги керак.

“Участкага келган фуқаро ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни маъсул ходимга тақдим этади. У махсус қурилма орқали сканердан ўтказилади. Рўйхатда фуқаро аниқланади. Шу вақтнинг ўзида фуқаро Face ID орқали иденцификация ҳам қилинади”, - дейди Қўчқоров.

Тизим тегишли квитанция чиқариб беради. У орқали фуқаро бюллетен олади ва шундагина у овоз беришга ҳақли бўлади.
Бундай қурилмалардан референдум ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округи ҳудудидаги айрим участкаларида фойдаланилади.
Қайд этилишича қурилмалар Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилмоқда.