ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Қарши давлат университетининг Филология факултети биносида “Рус тили маркази” ўз фаолиятини бошлади. У ерда талабалар ўқув курсларига бепул қатнашишлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
© Министерство высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан
Қайд этилишича, бу марказни очиш таклифини аввалроқ университетнинг Рус тили ва адабиёти йўналиши 4-курс талабаси Ш.Назарова билдирганди.
“Бу таклиф олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов томонидан қўллаб қувватланди. Университет раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан марказ режаси ва дастури ишлаб чиқилиб, харажатлар сметаси тасдиқланди”, - дейилади хабарда.
© Министерство высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан
Марказ рус тилини мукаммал эгаллаган талабаларни жамлаган. У университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.