Пентагон "сирларини" ошкор қилишдан АҚШнинг асл мақсади нима?

Америка томонидан ташкилллаштирилган Украина Қуролли кучларининг “қарши ҳужуми” тақдимоти роса чўзилиб кетди. Россия, ҳозирча, бу “масхарабозликни” жимгина томоша қилиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Вашингтонда Украина қўшинларининг "Қарши ҳужуми" муваффақиятли бўлишига шубҳа пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам Пентагон ва АҚШ разведка хизматларининг “ўта махфий” баёнотининг кенг миқёсда сизиб чиқишига атайлаб қўйиб берганга ўхшайди.
Бу вазият Киев режими учун ўз жонига қасд қилиш ва НАТО мамлакатлари учун жуда хавфли бўлган “Қримни қўлга киритиш”га уриниш (қарши ҳужум) режаларни кечиктириш учун баҳона бўлади.
АҚШ миллий хавфсизлигининг “ўта махфий” ҳужжатларини интернетга кенг миқёсда сизиб чиққанидан сўнг Пентагон етказилган зарарни деярли бир ҳафта давомида кечаю кундуз баҳоламоқда. “Washington Post” газетасининг ёзишича, чет эл расмийлари, хусусан, АҚШ иттифоқчилари махфий маълумотларнинг ошкор этилганидан “жуда ҳайратда”: Уларни бой берилган ҳарбий инқирозга миллиардлаб долларлар тикканини англаб етиш истиқболи кутмоқда... Бундай келажак эса Европа ва АҚШдаги Киев иттифоқчиларининг ёрдам бериш қарорини заифлаштириши мумкин”. Маълумотлар ошкор қилингандан сўнг, Киев “қарши ҳужум” режаларини "мажбурий ўзгартиришини" эълон қилди. Шунга қарамай, биз ҳеч қандай янгиликни кўрмадик.
Американинг ўндан ортиқ разведка агентликлари ўз душманлари ва иттифоқчилари ортидан доимий кузатиб юргани бизга маълум. Албатта, Украина президенти Владимир Зеленский НАТО махсус кучлари томонидан кечаю кундуз қўриқланаётгани учун “ҳимоя остида”. Барча қитъалардаги АҚШнинг бошқа вассаллари бунчалик сезиларли ҳолда назоратда эмасдир, аммо бу амалиёт ҳеч кимга сир эмас. “Х-Файллар”да атайиб ўтилган Исроил бундан аниқ ажабланмайди.
Мисрнинг Россияга 40 000 та реактив снаряд етказиб бериш режалари ҳақидаги маълумотларнинг “ошкор” этилганлиги кулгу уйғотади, чунки Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида бир гуруҳ рус қўшинларининг ракета тизими тахминан икки кун ичида шунча миқдордаги снарядларни сарфлайдилар. Эслатиб ўтамиз, Россия Мисрга қурол етказиб берувчилар рўйхатида етакчилик қилмоқда –тахминан жами 34 фоизи, иккинчи ва учинчи ўринларни Италия ва Франция эгаллаган – ҳар бири 19 фоиздан.
Америка ОАВларининг УКҚнинг Россия армиясига самарали қаршилик кўрсатиш қобилияти - фактлар ва соғлом фикрга шунчалик зидки, АҚШ жамоатчилик (оптимистик) фикрини турли йўллар билан реалликка қайтаришга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучларидаги етишмовчиликлар, хусусан: шакллантириш ва таъминлашдаги камчиликлар, яқин йилларда бартараф этиб бўлмайдиган ҳаво мудофаа воситалари етишмовчилиги, қурол-яроғлар ва зирҳли транспорт воситаларининг етишмаслиги, Пентагоннинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда жиддий иштироки (қўмондонлик пунктлари, ўқ-дорилар омборлари ва Россия кучлари гуруҳининг асосий нуқталари тўғрисидаги разведка маълумотлари) – ҳеч кимга сир эмас.

Уруш тумани

“Х-Файллар”нинг навбатдаги ошкор этилиши, амрикага хос ёрқин томошаси бўлиб, февраль ойида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Гурон кўли узра ўзга сайёраликлар кемаларни излашини эслатади. Украиналиклардан фарқли ўлароқ, ўзга сайёраликлар ҳали жабрланмади. Ҳар икки ҳолатда ҳам халқаро ҳамжамият эътибори кафолатланган, лекин асл мақсадлар номаълум.
Эҳтимол, АҚШда апрель ойидаги ахборот бўронининг мақсади “уруш туманини” пайдо қилиш, унинг ортида эса кучларни қайта гуруҳлаш ёки стратегияни ўзгартириш тургандир.

Балки Пентагон, Миллий хавфсизлик ташкилоти ва Марказий разведка бошқармасининг сохта сирларини ошкор қилиш орқали америкаликлар – УҚК ҳали тайёр бўлмаган, улар учун ўз жонига қасд қилиш билан тенг ва НАТО учун хавфли бўлган "қарши ҳужум"ни бекор қилишга бўлган уринишдир.

“Ошкор қилинган”ҳужжатларда АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари томонидан 12 та Украина бригадалари тузилгани тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиб, улардан тўққизтаси тўғридан-тўғри америкаликлар томонидан тайёрланган (резервчиларни ўқитади ва қурол-яроғлар билан таъминлайди). Барча 12 та бригада (тахминан 60 минг жангчи, 250 та танк ва 350 та пиёда жанговар техникаси ва зирҳли транспорт воситалари) 30 апрель куни Украина ҳарбий ҳаракатлар театрига топширилади ва бу куч“қарши ҳужум” муваффақияти учун етарли эмас. Украина қўшинлари миқдорий ва сифат жиҳатидан ҳеч қандай операция ҳудудларида муваффақиятга тайёр эмас. Узоқ вақтдан бери тизимли ҳаво кучлари ва ҳаво мудофаасига эга эмаслар. Бунинг сири нимада?
Февраль ойида Пентагон раҳбари Ллойд Остин CNN каналига берган интервьюсида АҚШ томонидан “Россия мудофааси ва манёврларини ёриб ўтишга” қодир бўлган УКҚнинг бир нечта моторлаштирилган бригадалари тайёрланаётгани ҳақида гапирган эди. Апрель ойида мавзу ўзгарди. Балки Вашингтон Украина лойиҳасини тугаллашдан олдин жаҳон ҳамжамиятини “тайёрламоқдадир”:

“Мана, биз қўлимиздан келганини қилдик, энди эса ўйиндан чиқмоқчимиз”. Ғарб демократиясининг Афғонистондаги ҳаракатлари ҳам худди шундай эди. “Мустақил Украина” бош актёрининг умидсизликка тушиш вақти келди – америкаликлар Украина учун жон беришга тайёр эмас.

Бироқ Киев режимига Ғарб сўнгги имконият берди. Агар УҚКнинг эълон қилинган “қарши ҳужуми” барбод бўлса, “донор мамлакатлар”нинг ҳарбий ёрдами кескин қисқаради ва бутун Ғарбий Украина Польшага ўтиши мумкин – бу ҳақида президентлар Владимир Зеленский ва Анжей Дуда яқинда бўлиб ўтган учрашувда келишиб олганлар.
Вазият шундай – Вашингтон кредитлар ва ҳарбий техника тўловини аллақачон талаб қилмоқда, Киев режимининг қарзлари эса 150 миллиард доллардан ошди. Польша, ўз навбатида, Украинани тиклаш учун турли мамлакатлар томонидан йиғилган барча пулларни жамлаш ниятида. “ Niezależny Dziennik Polityczny ” нашри аниқлик киритди: “Эълон қилинган қарши ҳужум муваффақиятсизликка учрашини ва АҚШ босими кучайишини олдиндан билган Зеленский ягона тўғри қарорни қабул қилди – Ғарбий Украина мавзусига қайтди”. Таъкидлаш жоиз: гап Украина ва Польша ўртасидаги чегаралар йўқ қилиниши ҳақида эмас, балки Ватанни сотиш ҳақида кетмоқда.
Энг қизиқарли савол: АҚШнинг ўнлаб “ўта махфий” ҳарбий ва разведка ҳужжатлари Интернетга қандай қилиб сизиб чиқиши мумкин, уларни фақат ҳукумат рухсати бор инсонлар кўриши мумкин эга эди-ку? Оқ уй “АҚШ разведкасининг сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим хатосининг манбасини аниқлашга” ҳаракат қилмоқда. Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби кеча шундай фикр билдирди: “Бунинг ортида ким турганини билмаймиз. Мақсади нима эканлигини билмаймиз. Қолаверса, яна нималар у ерда борлигини ҳам билмаймиз”.
Бу сафар Вашингтон Гурон узра ўзга сайёраликларнинг босқинидан кўра ишончлироқ ва салмоқлироқ нарсани таклиф қилиши керак.