ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо барча жамоалар Россия жамоасининг ёзги ўртоқлик турнирида иштирок этишига қизиқиш билдиришди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Барча CAFA жамоалари футбол бўйича Россия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциациясининг биринчи чемпионатида иштирок этишига қизиқиш билдиришди”, — дейилади CAFA матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Тожикистон футбол федерацияси РИА Новостига Россия терма жамоаси CAFA турнирида иштирок этишини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Россия футбол иттифоқи терма жамоанинг иштирок этиш имконияти ва шартлари ҳозирча муҳокама қилинаётганини маълум қилди. Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюковнинг сўзларига кўра, якуний қарор апрель ойида қабул қилинади.
Марказий Осиё футбол ассоциацияси 2014 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерациялари киради. 9-21 июнь кунлари Бишкек ва Тошкент шаҳарларида тарихда илк бор CAFA чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.