АҚШнинг Россияга қарши санкциялари туфайли глобал доллардан воз кечиш башорат қилинди

Жеймс Рикардс: Американинг санкциялар сиёсати дунёда етакчи тўлов валютаси сифатида “қирол-доллар ҳукмронлиги”нинг тугашини тезлаштирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. АҚШнинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари мамлакатларнинг доллардан фойдаланишдан воз кечиш жараёнини тезлаштирди. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ маслаҳатчиси Жеймс Рикардс маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Марказий разведка бошқармасининг собиқ маслаҳатчиси Жеймс Рикардснинг "Daily Reckoning" нашрида чоп этилган мақолада АҚШнинг Россияга қарши санкциялари туфайли глобал доллардан воз кечишини башорат қилди.

“Москвага нисбатан мисли кўрилмаган иқтисодий чекловлар, жумладан, уни глобал SWIFT тизимидан узиб қўйиш бошқа мамлакатларга, агар Вашингтон уларнинг хатти-ҳаракатларини маъқулламаса, Қўшма Штатлар ҳам уларга ўхшаш ишларни амалга ошириши мумкинлигини кўрсатди”, — деди у.

Экспертнинг фикрича, Американинг санкциялар сиёсати дунёда етакчи тўлов валютаси сифатида “қирол-доллар ҳукмронлиги”нинг тугашини тезлаштирди.
Келажакда дедолларизация жараёни фақат тезлашади ва Оқ уйнинг Россияга қарши сиёсати бунинг асосий катализаторига айланди, дея қўшимча қилди у.

“Товар ва хизматлар савдоси тўғрисидаги икки ва кўп томонлама битимларни АҚШ долларида тузмаслик тўғрисидаги баёнотлар бот-бот янгармоқда”, — деди Рикардс.

АҚШ валютасидан воз кечиш истаги ҳатто долларга нисбатан “салиб юриши”га қўшилган Кения каби кичик иқтисодиётларга ҳам хосдир, дея хулоса қилди Марказий разведка бошқармасининг собиқ маслаҳатчиси.