Тарихий сана: концлагер асирлари озод қилинган кун — видео

1945 йил 11 апрель куни Бухенвалд лагери асирлари қуролли қўзғолон кўтаришган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бугун фашист концлагерлари асирлари озод қилинган кун. 1945 йилнинг 11 апрелида Бухенвальд концлагери маҳбуслари қўриқчиларга ҳужум қилиб, комендатурани эгаллаб олишган ва лагерни озод қилишган эди.
Бухенвальд 8 йиллик фаолияти давомида 239 мингга яқин одам унинг асирлари бўлган 56 минг маҳбус Бухенвалдда қийноққа солинган. Маҳбусларда ғайриинсоний тиббий экспериментлар ўтказилган.
Урушдан кейин Бухенвалдда 28 мингга яқин миллатчи жиноятчилар сақланган. 1958 йилда лагерда ёдгорлик мажмуаси яратилган.