ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп бу сафар Truth Social тармоғидаги мурожаатида яна бир бор “учинчи жаҳон уруши”га ишора қилди. РИА Новости.
"Учинчи жаҳон уруши", деб ёзди у. Бошқа ҳеч қандай қўшимча изоҳ ва тафсилотлар келтирилмаган.
Апрел ойи бошида Трамп президент Жо Байден даврида учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкин деган фикрни билдирганди. Оқ уйнинг собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда унинг бошқаруви даврида бошқа давлатлар томонидан “ҳеч қачон тилга олинмаган” ядро қуролидан фойдаланиш борасида мамлакатлардан очиқ таҳдидлар бор. Унинг таъкидлашича, амалдаги давлат раҳбари даврида бу учинчи жаҳон ядро урушига олиб келиши мумкин.
Март ойида митингда нутқ сўзлаган Трамп ўзини учинчи жаҳон урушининг олдини олишга қодир бўлган Америка раҳбариятига ягона номзод деб атади, унинг сўзларига кўра, бу таҳдид ҳақиқийдир.