Қамчиқ довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди – видео

Ҳодиса вақтида машинада бўлган 2 киши жароҳат олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Бугун, 10 апрель куни эрталаб Қамчиқ довонида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ “Тошкент – ​​Ўш” халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 216-километрида енгил автомобиль иштирокида содир бўлган. Тошкент томон кетаётган “Лаcетти” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль хандаққа тушиб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига кўтарилган.
Ҳодиса вақтида машинада бўлган 2 киши жароҳат олган. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Қамчиқ довонига ўтувчи йўлда юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.