ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Пентагон ва Америка разведкаси махфий ҳужжатларининг интернетда тарқалиши Вашингтоннинг Киевга кейинги ёрдам кўрсатиши учун қийинчилик туғдириши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, “энг йирикларидан бири” бўлиши мумкин бўлган тахминий АҚШ махфий ҳарбий ҳужжатларининг сизиши Америка Мудофаа вазирлигининг расмий суриштирув ўтказишига сабаб бўлган ва “Американинг Украинага ёрдам кўрсатишини қийинлаштириши мумкин”.
Қайд этилишича, АҚШ ҳукуматининг гўёки тахмин қилинаётган Украина армиясининг қарши ҳужуми арафасида Киевга ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ муаммолари пайдо бўлиши мумкин.
Аниқлик киритилишича, ҳужжатлар интернетда кенг тарқалган, шу боис уларни ўчириб ташлаш ёки улар етказадиган зарарни камайтиришнинг имкони йўқ.
Аввалроқ Пентагоннинг ижтимоий тармоқларга сиздирилган махфий ҳужжатларидан АҚШ Украина президенти Владимир Зеленский ортидан айғоқчилик қилгани маълум бўлгани хабар қилинган эди.