ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик самбочи Муҳаммаднозим Шукуров АҚШнинг Нью-Жерси штатида бўлиб ўтган самбо бўйича очиқ чемпионатда олтин медални қўлга киритди.
Муҳаммаднозим Шукуров самбо бўйича Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони, Осиё чемпионати ҳамда Жаҳон кубоги совриндори, мамлакат терма жамоаси аъзоси бўлиб, -79 кг вазн тоифасида курашади.
АҚШ самбо федерацияси томонидан ўтказилган мазкур очиқ чемпионатда АҚШдан ташқари Россия, Грузия, Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистон самбочилари ҳам иштирок этишди.
Мусобақада яна бир ўзбек самбочиси Элёр Серикбаев финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль эгасига айланди.