Остонадаги Осиё чемпионатининг илк кунида ўзбекистонлик курашчилар 3 та медалга эга чиқди

Курашчилар биринчи кунни учта медал билан якунлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Остона шаҳрида (Қозоғистон) ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
63 килограммгача вазннинг финалида курашган Шермуҳаммад Шарибжонов эронлик Имрон Муҳаммадига имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиқди.
Ихтиёр Ботиров (-55 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) бронза медали учун кечган баҳсни муваффақиятли якунлаб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.