Эрдоған Мирзиёевга Туркиянинг янги электромобилини юборди

Эрдоғаннинг қўшимча қилишича, йил давомида республика фуқаролари учун ушбу машиналардан 20 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунларда Туркиянинг янги Togg T10X электромобилини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Истанбулдаги митингда сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Togg аллақачон мамлакат йўлларида юрибди. Улардан бирини менинг иним, Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев қабул қилди. Aна шундай машиналардан яна бирини бошқа иним, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга жўнатамиз”, - деди у.

Эрдоғаннинг қўшимча қилишича, йил давомида республика фуқаролари учун ушбу машиналардан 20 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.
T10X автомобиллари 14 март куни сотувга чиқди (олдиндан буюртма бўйича). Зарядлашсиз 314 км масофага эга стандарт версия 923 минг турк лираси (48,5 минг AҚШ доллари), 523 км масофага эга версия 1,215 миллион турк лираси (63,9 минг AҚШ доллари) туради. Ишлаб чиқарувчиларга кўра, электромобилни 80 фоизга зарядлаш 30 дақиқа вақт олади.
Togg компанияси бош директори Гуржан Каракаш заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сонини йилига 175 минг донагача ошириш имконини беришини айтди. Келгуси 1,5 йил ичида уларни фақат ички бозорда сотиш, сўнгра Германия, Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилиш йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Эрдоған ва унинг рафиқаси Туркиянинг Togg электромобилининг илк эгаларига айланган эди.