Ўзбекистонлик спортчи жаҳоннинг энг кучли йигирма нафар чавандозлари орасидан жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси от спорти тарихида янги саҳифа очди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев жаҳоннинг энг кучли йигирма нафар чавандози орасидан жой олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
AҚШнинг Омаха шаҳрида от спорти турлари бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи ниҳоясига етди. Конкур дастурида “Ланселотта” лақабли тулпорда илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев мусобақани кучли йигирматаликда якунлади.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Хенрик Вон Экерман (Швеция);
Гарри Смолдерс (Нидерландия);
Хантер Холлоувей (AҚШ).
Баҳсларда спортчилар 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси гарчи совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлса ҳам, от спорти тарихида янги саҳифа очди.
Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогига 2022 йил ўтган Евросиё лигасининг ғолиби сифатида йўл олган.