“Ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотларига нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё бўйлаб қизиқиш ортиб бормоқда. Шофирконда ўтказилаётган миллий фестиваль ҳудудда яшаб, амалий қўл меҳнати билан шуғулланаётган ҳунармандларни ишларини халққа кўрсатади, шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни хариди учун ҳам керакли маҳсулотларни тақдим этади”, - деди Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова.
“Бу каби фестивалларни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режамизда турибди. Давлат раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида миллий ҳунармандларга кенг шароитлар яратилмоқда. Ўйлайманки, республика ва халқаро доирадаги миллий фестиваллар моҳир ҳунармандларнинг амалий тажрибаси ортишига кенг ҳисса қўшади”, - деди мутахассис.