БРИКС ялпи маҳсулоти "Катта еттилик"дан ошиб кетди

Ўтган 2022 йилда БРИКСга аъзо мамлакатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти G7 давлатлари томонидан ишлаб чиқарилаётганидан ошиб кетди. Дунёнинг етакчи ОАВлари ушбу янгиликни эҳтиёткорлик билан яширишга уринишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Умумжаҳон ЯИМда ўтган йилда БРИКСга аъзо мамлакатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти 31,5 %ни ташкил қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Олдинги замонда “Энг ривожланган, энг демократик, энг илғор” давлатлар тожини ғурур билан кийган давлатларнинг ялпи ички маҳсулоти эса ўттиздан сал ортди, деб ёзади РИА Новости.
Маълум бўлишича, "автократлар" ва умуман олганда “ёмон йигитлар” ҳисобланган давлатлар ҳозирги нотинчлик даврида нафақат бошқарувни ушлаб қолишга, балки ўз иқтисодиётни ўстиришга ҳам муваффақ бўлган.
"Бундан буён дунёда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар йўқ. Ўсаётган ва пастга қулаб бораётган дунё бор", - деб қайғу билан қайд этишган ушбу ҳисоботни тузганлар.
Маълумот учун, БРИКС 2009 йилда ташкил этилган, ўшанда дунёнинг айрим давлатлар орасида қарама-қаршиликлар деярли бу майдон фақат ҳамкорлик ва савдо ташкил қилинган эди. Унинг таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка кирган эди.
Айни пайтда Жаҳон банкининг штаб-квартираси жойлашган жойда шубҳалар аллақачон пайдо бўла бошлаган. Бреттон-Вудс шартномасининг ҳам куни битиб қолган кўринади. Демак, бир кун келиб яшил банкноталар қоғоз парчаларига айланиб қолмайдими?
Атлантика денгизининг нариги қирғоғидан буни тасдиқловчи жавоблар эшитилди. Бу жараённи америкаликларнинг ўзи ишга туширди энди уни тўхтатишнинг иложи йўқ. БРИКС давлатлари эса ўз катта валютасини яратишни мақсад қилган.
Ва бу америка пулларининг йўқ қилишга ҳаракат эмас — бу шунчаки дунёдаги иқтисодий муносабатларни тартибга солиш истаги холос. Дунё, ахлоқсизликдан, санкциялардан, тўғридан-тўғри ҳарбий тажовуздан чарчади. Бировни уйини танқид қилгунча, аввал ўз уйини тартибга солиш зарур.
Бу нарса ҳам инсонга, ҳам давлатга тегишли.