ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўтган кун давомида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг “Гром-2” оператив-тактик ракетасини, 14 та дрон ва 10 та HIMARS ва “Смерч” ялпи ҳужум реактив тизимлари снарядларини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўнта HIMARS ва “Смерч” ялпи ҳужум реактив тизимлари снарядларини, шунингдек, битта “Гром-2” оператив-тактик ракетасини тутиб олди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ДХР, ЛХР ва Запорожье вилоятида бир кунда 14 та Украина дронлари йўқ қилинган.
2022 йил 24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.