ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Қозоғистонда Ўзбекистон элчихонаси томонидан 30 апрель куни ўтказиладиган Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдумига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тадбир Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар иштирокида ўтказилган.
Иштирокчиларга Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 715 та таклифлар келиб тушганлиги ва улар асосида лойиҳа такомиллаштирилганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги билдирилган.
Тадбир қатнашчилари киритилаётган ўзгартиришларга оид фикрларини билдиришган. Шунингдек, юқоридаги каби нормаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши бевосита барча ўзбекистонликларнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумдаги фаоллигига боғлиқ эканлиги эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласи бўйича референдум бўлиб ўтади.