Бу қизиқ

Эрондан Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилди — фото

Амир Темурнинг оммага маълум бўлган қиличи бугунги кунда Эрон Ислом республикасидаги Теҳрон миллий музейида сақланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Эрондан Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилди. Бу ҳақда Темурийлар давлат тарихи музейи илмий ходими ЎзАга маълум қилди.
Амир Темурнинг оммага маълум бўлган қиличи бугунги кунда Эрон Ислом республикасидаги Теҳрон миллий музейида сақланмоқда.
Эрондан Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилди
Сўнгги йилларда эронлик тарихчи олимлар томонидан нашр қилинган бир қанча китоб-альбомларда Эрон Ислом республикаси музейларида Амир Темурга тегишли бир эмас, нақ учта қилич борлиги маълум бўлади.
Эрондан Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилди
Соҳибқиронга тегишли қиличлардан бири Теҳрон миллий музейида бўлса, қолган иккитаси шаҳардаги Саъдобод сарой-мажмуаси ҳудудидаги Ҳарбий музейда сақланаётгани аниқланган.
Эрондан Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилди
Бугун Амир Темур таваллудига 687 йил тўлди.