Тошкентнинг айрим туманлари сув тармоғидан вақтинча узилади — манзиллар

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкентнинг 4 та тумани сув тармоғидан вақтинча узилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар сув таъминоти хабар берди.
Қайд этилишича, Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланади ва ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёни ўтказилади.
Шу муносабат билан Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой ва Миробод туманларида 10 апрель соат 9:00 дан 12 апрель соат 9:00 гача сув бўлмайди.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Сув тармоғидан вақтинча узиладиган ҳудудлар:
Сергели тумани - "Жун", "Нўғойқўрғон", "Қубайтепа", "Юқори Дархон", "Қут барака", "Суғдиёна", "Қумариқ", "Олтин водий", "Учувчилар", "Бунёдобод" маҳаллалари;
Янгиҳаёт тумани - "Виқор", "Ал-Фарғоний", "Чорбоғ", "Йўлдош", "Янги Чоштепа", "Чоштепа", "Чортоқ", "Иқбол", "Файзли", "Тошкент" маҳаллалари;
Яккасарой тумани - "Бошлиқ", "Қушбеги" маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчалари;
Миробод тумани - "Темирйўлчилар", "Заминобод", "Биродарлик" маҳаллалари.