Тошкентга олиб келинган “гармошка” автобуслар қандай афзалликларга эга — видео

Yutong электробусининг узунлиги 12 метрга, King long автобуси эса 18 метрга тенг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонга Хитойдан олиб келинган King long автобуси жами 151 нафар йўловчи учун мўлжалланган ва у 10 та баллон ҳаракати билан юради. Бу ҳақда Sputnik мухбири маълум қилди.
Yutong электробусининг узунлиги 12 метрга, King long автобуси эса 18 метрга тенг.
King long автобуси - жами 151 нафар йўловчи учун мўлжалланган. Шундан 39 ўриндиқ, 111 та туриш, 1 та ногиронлиги бор шахс учун жой ажратилган. Автобус 10 та баллон ҳаракати билан юради.
Yutong электробуси - жами 88 нафар йўловчини сиғдиради. Шундан, 32 та ўриндиқ, 55 та туриш, 1 та ногиронлиги бор шахс учун жой ажратилган.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов
Янги Yutong ва King long русумдаги янги электробус ва автобусларни қабул қилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов сўзга чиқди.

“Президен ташаббуси билан “Янги Тошкент” лойиҳаси ишга тушмоқда. Хитой давлатидан келтирилган янги жамоат транспортлари янги Тошкентга янада ярашади. Қимматбаҳо ва қулай жамоат транспортлари орқали биз инсон қадрини улуғлаб, меҳнат коэффициентини оширамиз”, деди Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов.

Электробус ҳайдовчиси Камолиддин Ҳалиловнинг сўзларига кўра, электробуслар ҳар тарафлама тежамкор ва қулай. 3 соат давомида қувват олади. Шу қувватда 300-350 км масофа йўл юради. Қиш фаслида аномал совуқда ҳам тезлик камаймайди. Транспортлар синовдан ўтган.