Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди — фото

Бугун Янги Yutong ва King long русумдаги янги электробус ва автобусларни қабул қилиш маросими ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонга Хитой давлатидан янги электробус ва автобуслар олиб келинди. Апрель ойи охиригача яна жами 2000 та транспорт олиб келинади, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бугун Янги Yutong ва King long русумдаги янги электробус ва автобусларни қабул қилиш маросими ўтказилди.
Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди

“Шу бугунги кунда 200 та транспорт етказилди, режага кўра 2000 та олиб келинади. Уларнинг 1000 таси Тошкент шаҳрига ва 1000 таси вилоятлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатга қўйилади. Ҳозирда ҳаракат йўналиши бўйича графиклар ишлаб чиқилмоқда”, деди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Наврўз Ашурматов.

Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди
Мазкур транспортлар “Тошшаҳартрансхизмат”, “YUTONG BUS CO., LTD.” ва “Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd.” компаниялари ўртасида шу йил февраль ойида имзоланган келишув асосида олиб келинди.
Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди
“Хитойдан келтирилган янги автобуслар комфорт бўлиб, замонавий технологиялар асосида автоматлаштирилган. Транспорт салонида электрон сенсор мониторлар, кондиционер, автомат қурилмалар мавжуд. Буларнинг барчаси йўл ҳаракати вақтида ҳайдовчи учун қулайлик ва енгиллик туғдиради”, деди ҳайдовчи Фаррух Эшонов.
Ўзбекистонга Хитойдан автобус ва электробус келтирилди
Транспортларда ногиронлар учун ҳам қурилмалар ўрнатилган, салон ичида махсус жойлар ажратилган.