Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида яқинлари маълум қилди.
Мурод Ражабов 1949 йили 30 май куни таваллуд топган. У 1971 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
Ижоди давомида "Ажойиб хаёлпараст", "Тўйлар муборак", "Оловли йўллар", "Тангалик болалар", "Темир хотин", "Темир эркак", "Кичкина табиб", "Шайтанат", "Девона", "Сарвиноз", "Улфатлар", “Кечир”, “Мактуб”, "Ниқоб", “Супер келинчак”, “Келгинди куёв”, “Севгинатор”, “Келгинда қайнона” фильмларида ўзига хос ролларни ижро этган.
Режиссёр сифатида “Пари момо”, “Улфатлар”, “Анора”, “Улфатлар 2”, “Бир келиб кетинг қишлоғимизга”, “Улфатлар 3 ёҳуд улфатлар Тайландда” фильмларини суратга олган.