Мени ҳеч ким билан адаштирмадингизми — Лавров Туркия сайловларига Россия муносабати ҳақида

Қўшма Штатлар эса сайловлар билан боғлиқ ёки ҳеч қандай сайловларсиз, турли мамлакатларга нима қилишлари кераклигини баланд овозда айтиб туради - Россия ТИВ раҳбари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Россия Туркиядаги президентлик ва парламент сайловларига аралашмайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркияга амалга оширилаётган ташрифи давомида. РИА Новости хабарига асосан.
Анқарада ўтказилган брифингда журналистлар ундан сайловларнинг боришини қандай баҳолаши ва Россия Туркияда қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватлашини сўрашди.

"Мени ҳеч ким билан адаштирмадингизми?" – АҚШ ва унинг вакилларининг ўзгаларнинг сайловларига, сиёсий жараёнларга аралашиш одатига ишора қилиб, ҳазил билан жавоб қайтарди Лавров.

"Россия Федерацияси ҳеч қачон ички ишларга аралашмайди, ҳатто сайлов кампанияси арафасида маълум бир мамлакатда бўладиган мунозараларга ҳам аралашмайди. Биз ҳар доим демократик тартиб-қоидаларни амалга оширувчи мамлакатлар қонунчилигини ҳурмат қиламиз... Бу ҳар бир давлатнинг суверен иши, жумладан, Туркия Республикаси каби ривожланган демократик давлатнинг ҳам”, - деди Лавров.
"Қўшма Штатлар, ўз навбатида, "баланд овозда сайловлар билан боғлиқ ёки ҳеч қандай сайловларсиз, турли мамлакатларга нима қилишлари кераклигини айтади", - дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
Маълумот учун, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган. Амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг асосий рақиби – “Республика иттифоқи”дан ягона номзод – мухолифатдаги “Халқ иттифоқи” партиясидан ягона номзод Камол Қиличдорўғли. Сайловда "Мемлекет" партияси раҳбари Муҳаррем Инже ва Ата иттифоқи номзоди Синан Оган ҳам иштирок этмоқда.
Сайловолди жамоат фикри тадқиқоти натижаларига кўра, Эрдоған ва Қиличдарўғли ўртасидаги кураш - асосий масала бўлади. Экспертларнинг таъкидлашича, Туркияда яқинда бўлиб ўтган кўплаб инсонлар қурбон бўлган вайронкор зилзила - ҳукмрон партиянинг имкониятларини бироз чеклайди.