Қирғизистонда ШҲТ мамлакатларининг аксилтеррор машғулотлари бўлиб ўтади

Бундан ташқари, интернет терроризмидан огоҳлаштиришга оид қўшма ахборот операцияси, ШҲТ чегара хизматлари раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлар Қирғизистонда қўшма аксилтеррор машғулотларни ўтказишади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“2023 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг навбатдаги қўшма “Евроосиё – Аксилтеррор-2023” аксилтеррор машғулотларини Қирғиз Республикасида ўтказишни мувофиқлаштириб олинди”, - дейилади ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, ташкилот аъзолари яна учта тадбирни ўтказишни келишиб олишган: интернет терроризмидан огоҳлаштиришга оид қўшма ахборот операцияси, ШҲТ чегара хизматлари раҳбарлари мажлиси ва ШҲТ МАТТ илмий-амалий анжумани.
Бундан ташқари, томонлар ШҲТ МАТТ ва МДҲ Аксилтеррор маркази ўртасидаги ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини маъқуллашган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.