ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиянинг “Азимут” авиакомпанияси Сочидан Самарқандга ҳафтасига икки марта парвозларни амалга ошира бошлади, деб хабар қилди "Air Marakanda" компанияси матбуот хизмати.
“Azimuth Airlines" авиакомпаниясининг самолётлари Сочига ҳафтасига икки марта: жума ва якшанба кунлари Самарқанддан 6:15 (Москва вақти билан 4:15)да парвоз қилади”, — дейилган хабарда.
29 мартдан Россия авиакомпанияси чоршанба кунлари Сочидан Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги Урганчга парвозларни бошлаганди.
Айни дамда “Азимут” Самарқандга Москва, Минералние Води ва Уфадан учмоқда. Авиакомпания 6 февралдан Ўзбекистон жанубидаги Москвадан Термизга парвозлар сонини ҳафтасига икки мартагача оширди.