Афсуски, Фаластин ва Исроил келишуви жараёни анча орқага ташланди — Лавров

Лавров Фаластин ва Исроил можаросида Россия ва АҚШнинг қарашлари қандай фарқ қилишини тушунтириб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Фаластин ва Исроил ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш жараёни анча орқага ташланди, Москва томонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот тарафдори, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анқарага ташрифи чоғида. РИА Новости хабарига асосан.

"Фаластин ва Исроил ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш жараёни фаластинликлар ва исроилликлар томонидан кўрилган бир томонлама чоралар натижасида, афсуски, жиддий тўқнашувларга олиб келди. Бундан буён вазиятнинг янада кескинлашиши мумкин”, — деди Лавров Туркия ТИВ раҳбари билан қўшма матбуот анжумани чоғида.

Россия ТИВ раҳбарининг айтишига кўра, ушбу хавотирли вазиятда Америка Қўшма штатлари "Шарқ тўртлиги" давлатлари учрашувига тўсқинлик қилмоқда.

“Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ тўртлиги – Араб давлатлари лигасининг мажбурий иштироки билан шундай айланадаки, амалда ва натижага умид қилган ҳолда келишувларга эришиш мумкин. ...Бу тўртлик анчадан бери учрашмаган, унинг учрашувлари АҚШ томонидан тўсиб қўйилган ва, афсуски, бундай учрашувлар ташаббускори бўлиши керак бўлган БМТ бош котиби қандайдир тарзда ўз вазифасини бажармаяпти”, — деди Лавров.

Россия вазирининг қўшимча қилишича, бу борада Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинаётган чоралар икки давлатнинг ҳам асосий тамойилларига мос келмайди.
Россия бу борада анчадан фикри ўзгармаган: минтақада тинчлик ўрнатиш учун ҳар икки давлат БМТ тамойилларига тўлиқ амал қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқотга қайтиши керак. Якуний натижа икки давлат орасидаги келишув форматида бўлиши керак.