Россия ўз экспортини Шарққа йўналтирмоқда — рақамлар

2022 йилда Россиянинг нодўст Ғарб мамлкатларга экспорт улуши камайди ва дўстона Шарқ ва Африка мамлакатларга - экспорт миқдори ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия экспорти ўтган 2022 йилда Ғарбдан Шарққа қараб бурилди.
Хусусан, Россияга нодўст мамлакатларга экспорт улуши 58 фоиздан 35 фоизгача камайди. Дўст мамлакатларга эса экспорт улуши 42 фоиздан 65 фоизга ошди.
️Россия Ҳиндистонга нефть етказиб беришни 22 баробарга оширди.
️2023 йилда Россия нефть экспортининг 80 фоиздан ортиғини ва нефть маҳсулотларининг 75 фоизини дўст мамлакатларга жўнатишни режалаштирган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, март ойида Россиядан Cингапур ва Малайзияга мазут ва вакуумли газойли рекорд даражада етказиб берилган - 1,1 миллион тоннадан ортиқ.
️Россиядан Хитой ва Ҳиндистонга кўмир етказиб бериш 11,2% ва 147,8% га ошди. Туркияга - 15-20% га.
️Дўстона мамлакатларга озиқ-овқат экспорти 2022 йилда 25 фоизга ошди.
Дўст мамлакатлар бозорлари ҳажми 730 миллиард доллардан ошди.
️Россия ғалласини ЕОИИ мамлакатларига жўнатиш 1,6 бараварга, жумладан, Беларусга (72 фоизга), Қозоғистонга (55 фоизга), Қирғизистонга (64 фоизга), Арманистонга (49 фоизга) ошди.
Financial Times маълумотларига кўра, Россиянинг ўғит экспортидан тушган даромади 70 фоизга ошган. Асосий харидорлар орасида - Ҳиндистон, Туркия ва Вьетнам.
Нодўст давлатлар Россия ёғочларини харид қилишни тахминан икки баробарга камайтирди. Шу билан бирга, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари етказиб беришни йил давомида деярли 18 фоизга (1,2 миллион куб метргача) оширди.
️"Ростселмаш" 2023 йилда Туркия, Хитой, Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги техникаси экспортини оширишни кутаётганини, шунингдек, янги бозорларга – Судан, Миср, Жанубий Африкага чиқиш имконияти мавжудлигини маълум қилди.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.