Айрим фуқароларга қатор товар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади

1 майдан Ўзбекистонда гўшт, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилган ижтимоий реестрга кирган аҳолига ҚҚС қайтарилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда айрим товарларни харид қилган ижтимоий реестрга кирган аҳолига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтарилади. Бу президентнинг “2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоиз миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати:
қўй гўшти;
парранда гўшти;
мол гўшти;
тухум;
ўсимлик ёғи.