ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан 3 поғонага юқорилаб, 74-ўриндан жой олди. Бундан аввал Сречко Катанец жамоаси 77-ўринда бораётган эди.
Қўшнилардан Қирғизистон 96, Тожикистон 109, Қозоғистон 112, Туркманистон эса 137-ўринларни банд этган.
Қатардаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган Аргентина рейтинг пешқадами. Чемпионатнинг кумуш медали соҳиби Франция рейтингда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Бразилия кучли учликка якун ясаган.