ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Непал Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) тўлақонли аъзо бўлиш орқали ташкилотдаги мақомини яхшилаш ниятида, бу масала ташкилотнинг Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган саммитида кўтарилади. Бу ҳақда РИА Новостига Непалнинг Россия Федерациясидаги элчиси Милан Раж Туладхар маълум қилди.
2015 йилда Непал ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олган.
“Биз ҳали ҳам ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ йиғилишида биз, албатта, ШҲТдаги мақомимизни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳақда Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари билан гаплашамиз, чунки улар бизнинг энг яқин қўшниларимиздир”, - деди Туладхар.
Унинг сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров саммитда иштирок этади. Шундай экан бу масалада олдинга силжиш бўлишига умид қилайлик, дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ элчи Катманду ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлишга умид қилаётгани ва 2023 йилда бўлиб ўтадиган саммитда мақом бўйича олдинга силжиш мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Непал томони ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза устида ҳозирданоқ ишламоқда, “аллақачон баъзи муҳокамалар бўлиб ўтмоқда, бироқ кўпроқ тафсилотлар Ҳиндистондаги кейинги йиғилишгача аниқ бўлади”.