ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия пойтахтининг асосий кўчаларидаги ситибордларда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларининг тарихий-маданий меросига бағишланган, жумладан, зиёрат туризмини тарғиб қилиш мақсадида қисқа видеороликлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маъулм қилди.
Қайд этилишича, бундай намойишлар Ўзбекистон элчихонаси томонидан PR- маркази билан ҳамкорликда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Москва ҳукумати кўмагида ташкил этилди.
Видеороликлар апрель ва май ойларида шаҳар ситибордларда кун бўйи ҳар 6 ёки 12 дақиқада намойиш этилади.