Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш имконияти яратилди

Бу бўйича хизмат йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Энди ота-оналар фарзандини мактабдан мактабга кўчириш масаласини онлайн амалга ошира олади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Эндиликда сиз Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформасида юртимизнинг исталган ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган фарзандингизни Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги мактабларга онлайн тарзда ўтказиш бўйича ариза бериш имкониятига эгасиз”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, My.gov.uz да ҳам шундай имконият бор.