ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тез орада Тошкент аэропортида кичик меҳмонхона очилади. Ҳозирда ҳудуд бошланғич йиллик қиймати 325 440 000 сўм билан аукционга қўйилган, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Тез орада Тошкент аэропортида стерил зонадаги яна бир блок фойдаланишга топширилади. У ерда ҳаммом, таҳорат олиш ва намоз ўқиш хоналари, “Анжир” бизнес-зали ва Ўзбекистон аэропортларида биринчи бор кичик меҳмонхона очилади.
© Uzbekistan airports
"Бу шунчаки “капсулалар” эмас, балки тўлиқ бир кишилик тўшак ва минимал аксессуарлар тўплами — чироқ, кийим илгичи, қўл юки учун жавон, стол бўлган кичик қулай кабиналар бўлади. Бундай кабиналарда йўловчи кутиш вақтида аэропортдан ва транзит зонадан чиқмасдан бир неча соат давомида унда қолиб дам олиши мумкин”, — дейилади хабарда.
© Uzbekistan airports
Меҳмонхонага ташриф буюрувчилар учун маълумот таблоси, ҳаммом ва душ хонаси тақдим этилади, қабулхона кечаю кундуз ишлайди ва ҳар бир йўловчига самолётга чиқиш учун индивидуал таклифнома тақдим этилади.
© Uzbekistan airports
Меҳмонхона икки қаватда 27 та турар жой билан таклиф этади. Меҳмонхона яқинда очилган Арт Базаар савдо павилёни каби шарқона услубда қурилади. Лойиҳа устида ишлаш учун таниқли дизайнер Бобур Исмоилов таклиф этилган.
© Uzbekistan airports
“Биз хоналарда шарқона кўриниш ва ҳашаматни, шунингдек, Европа минимализми ва ихчамлигини сақлашга ҳаракат қилдик. Афсуски, ҳар бир транзит йўловчи Ўзбекистонда қолиб, қадимий шаҳарлар ва маданиятни кўра олмайди. Шундай экан, мақсадимиз айнан аэропортда ҳақиқий шарқона муҳит яратиш эди”, — дейди Бобур Исмоилов.
© Uzbekistan airports
Меҳмонхона соҳа профессионаллари бошқарувига ўтказиш режалаштирилган. Ҳудудни ижарага олиш учун тегишли лот E-auksion.uz электрон платформасида жойлаштирилган. Меҳмонхонанинг умумий майдони 240 кв.м.
Аукционда белгиланган техник топшириқларга жавоб берадиган барча компаниялар иштирок этиши мумкин.