ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Жаҳонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири тегишли буйруқни имзолади.
Жаҳонгир Хидайходжаев 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Шу вақтга қадар Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.
У 2019 йилда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган топ кадрлар рўйхатидан ўрин олган.