ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўтган дам олиш кунлари Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтган споттингда 50 нафардан зиёд киши қатнашди.
Самолётлар учиб-қўнишининг ноёб кадрларини нафақат ўзбекистонликлар, балки Россия ва Беларусдан бўлган споттерлар ўз камералари объективига муҳрлашди.
Уларнинг қизиқиши нимадан бошланган? Споттерлар нега коллекция йиғишади? Самолётларни қайси қурилмага суратга олган яхшироқ – бу ҳақда батафсил Sputnik лавҳасида.